Бугун эрталаб Кобул аэропортига бешта ракета учирилди, деб хабар бермоқда CNN АҚШ маъмуриятидаги ўз манбаларига таяниб.
Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳужумни қайтариш учун C-RAM ракеталарга қарши мудофаа тизими ишлатилган.
Кейинроқ РИА Кобул аэропортига учирилган бешта ракетадан биттаси нишонга этиб боргани ва унинг ҳудудига теггани ҳақида хабар берди. Йўқотишлар ва зарар ҳақида хабар берилмаган.
У шунингдек, «Исломий давлат» террорчилик гуруҳининг Афғонистон бўлинмаси жангарилари тургани ҳақидаги фикрини билдирди, лекин бунга ҳали ишонч ҳосил қилишнинг иложи йўқлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Америка Афғонистон шарқидаги Нангархор вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирди, дрон ёрдамида ИШИД террорчилик гуруҳи жангариси йўқ қилинди.