Uncategorized

Сурхондарёда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва соҳада прокурор назорати

Прокуратура органлари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга  қаратилган  қатор  тадбирлар  амалга  оширилмоқда.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан 2021 йилда 96 маротаба тадбиркорлар билан учрашув ўтказилган.

Прокуратура органлари томонидан, 2021 йил январь-декабрь ойида
990 та тадбиркорга, яъни:

– 310 тасига кредит олиб беришда; (30,9 млрд. сўм)

– 66 тасига коммунал муаммоси ҳал этишда;

– 34 тасига лицензия ва рухсатномалар берилишида;

– 2 тасига бўш ер майдони ажратилишида;

– 45 тасига (2.9 млрд) пул маблағи ундириб беришда;

–  21 тасига мухандислик тизимига уланишда;

– 46 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилишида;

– 34 тасига лицензия ва рухсатномалар берилишида

– 432 тасига фаолиятини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилган.

Вилоят прокуратураси органлари ташаббуси билан вилоятда жами 250 та 62,6 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш лойиҳалари шакллантирилиб, 218 та 31,6 млрд. сўмлиги ишга туширилиб, ушбу ишга тушган лойииҳаларнинг 68 таси 8 млрд. сўмлиги саноат, 50 таси 8,6 млрд. сўмлиги қишлоқ хўжалиги, 100 таси 14,9 млрд. сўмлиги хизмат кўрсатиш йўналишидан иборат.

Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 386 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, 432 та фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолияти тикланди, натижада 965 та иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари, вилоятда жами 20 757 та ЯТТлар рўйҳатга олинган, шундан жами 6 154 та ЯТТлар фаолияти тўхтатилган бўлиб, йил бошидан 3 233 та ЯТТнинг фаолияти тикланган, натижада 106,1 млн. сўм солиқ ҳисобланган.

Шунингдек 798 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланган,

– 297 тасига солиқ имтиёзларини қўлламаслик;

– 21 таси тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний текшириш;

– 18 таси кўрсатилган хизмат учун пул маблағларини тўламаслик;

– 13 таси тадбиркорга асоссиз кредит чиқармаслик;

– 4 таси тадбиркор манфаатига зид қарор қабул қилиш;

– 44 таси давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш;

-63 таси коммунал соҳада хизмат кўрсатиш тарибини бузиш;    

– 337 таси бошқа ҳолатларда;

Масалан: “Капитал Суғурта” АЖ собиқ раҳбари Ш.Йўлдошев ва бошқалар суғурта шартномаси расмийлаштириш вақтида мижозлар томонидан тўланган кўп миқдордаги жами қиймати 119 млн. сўмлик суғурта мукофоти пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилиб,
09.06.2021 йилда “Капитал Суғурта” АЖ собиқ рахабари Ш.Йўлдошев ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси, 3-қисми, “а”-банди билан жиноят иши қўзғатган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
20 июлдаги «Короновирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6029-сонли Фармони ва коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан ўтказилган текшириш давомида жами 256 та холатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилган.

Шундан, вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган 213 та тадбиркорлардан имтиёзларни ва профенцияларни қўлламасдан 345 млн. 255 минг сўмлик солиқлар ундириб олинганлиги маълум бўлди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан  вилоят Давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилди.

Прокурор назорати тадбирлари якунига кўра:

Соҳада ўтказилган 43 та назорат тадбирларида аниқланган қонун бузилишлар бўйича:

16 та тақдимнома киритилди;

– 5 та протест келтирилди;

 14 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди;

 31 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди;

 4 та  жиноят иши қўзғатилган;

14 та (503 млн. 948 минг сўмлик) даъво аризаси тадбиркорлар манфаатини кўзлаб судларга киритилди.

Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори       Д.Н.Валижонов

Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи        Р.Ш.Турдиев

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan