Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 18 август куни 19:00 да бошланади. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.
✅ Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:
? Қорақалпоғистон Республикаси – «Турон» марказий стадиони;
? Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);
? Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Навбаҳор-умид» стадиони;
? Бухоро вилояти – «Дилкушо» теннис спорт мажмуаси;
? Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуаси (1-сектор);
? Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
? Қашқадарё вилояти – «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);
? Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-4-секторлар).
❗️ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралмоқда.