ЖАМИЯТ

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида «Отам ва мен чемпион» мавзусидаги спорт мусобақаси ўтказилди

Бугун, 22 август куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Ангор туманида жойлашган Сафарбарлик чақируви резерви батальонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Дастлаб, болаларга спортнинг бокс тури бўйича взвод командири капитан Шерали Абдуллаев томонидан мастер-класс машғулоти ўтказилди. Шундан сўнг, келажагимиз эгалари бирин-кетин чарм қўлқоб қийиб, куч синашди.

Ҳарбийлашган эстафета ва минифутбол ўйинида ҳарбийларнинг фарзандлари «Енгилмас гвардиячилар» ҳамда «Супер болалар» жамоасига бўлиниб, ғолиблик сари интилишди.

– Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги олдидан ҳарбий хизматчилар билан маънавий-маърифий ва спор тадбирларини ташкил этмоқдамиз, – дейди майор Акром Зайниев. – Бугун, ҳарбийларнинг фарзандлари билан ўтказилган мусобақа барча болажонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куни жисмонан синовдан ўтган жамоалар якка тартибда шахмат-шашка ўйини бўйича ҳам беллашишди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan