ЖАМИЯТ

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари МИБдан миннатдор

Меҳрга ташна қалбга меҳр улашиш энг эзгу фазилатлардан бири. Қалб қўрғони эса фақат яхшилик ила забт этилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси яна бир хайрли ишга бош бўлди. Термиз шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 18 нафари бошқарма ҳомийлигида дам олиш учун Сариосиё туманидаги «Хонжиза» болалар оромгоҳига юборилди

Пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган ушбу сўлим масканда болалар нафақат дам олади, балки  ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлайдилар.