САЛОМАТЛИК

Коронавирус онкологик касалликка чалинган беморларда қандай кечади?

Организмда онкологик патологиянинг ривожланиши, химиотерапия ва нур билан даво курсини ўташ — инсон иммунитетини заифлашишига олиб келиши мумкин. Иммунитет заифлашса, организмнинг инфекциялар, хусусан, COVID-19 касаллиги билан курашиши қийинлашади.

Агар Сизда онкологик касаллик бўлса, ижтимоий масофага риоя қилинг, тиббий  ниқоб тақинг ва тез тез қўлларингизни совун билан ювиб туринг. Овқатланиш рационида етарли миқдорда оқсил, углевод, ёғлар ва суюқлик бўлиши, кун давомида меърли 4-5 маҳал овқатланиш ҳамда иммунитетингизни мустаҳкамлаш зарур.

Сиз онкологик патологиянинг ривожланиши, химиотерапия ва нур билан даво курсини ўтиш натижасида COVID-19 юқишидан хавотирда бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашишинг

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan