ЖАМИЯТ

Иккинси жаҳон уруши фронт хизматчиси ҳолидан хабар олинди

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Майдон гарнизони ҳарбий ҳизматчилари ва Шеробод туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши вақтида фронтда хизмат қилган “Шеробод” маҳалласида истиқомат қилувчи 90 ёшли Болтаев Тилов бобо ҳолидан хабар олинди.

Хабар олиш билан бир қаторда, қаҳрамон бобонинг соғлиги текширилиб, 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилиши билан бир қаторда хонадони атрофлари тўлиқ махсус гуруҳ томонидан дезинфекция қилинди. Тилов бобо 90 ёшни қаршилашига қарамасдан бугунги кунда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келмоқда.

Ўзининг маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолини, қолаверса, қўшни маҳалла фуқароларига ҳам рўзғор учун зарур бўлган ўткир тиғли пичоқлар, беда ўриш учун ўроқ ва белкураклар ясаб бериб, оилаларни меҳнат қуроллари билан таъминлаб, оилавий бюджетига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan