ЎЗБЕКИСТОН

Ҳафта давомида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади, ҳарорат 33-38 даражани ташкил қилади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15 м/с гача кучайиши мумкин.

Узгидромет ахборот хизмати хабар беришича, эртага мамлакатимиз ҳудудига кучсиз ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, натижада ҳарорат бироз: кечаси 18-23, кундузи 30-35 даражагача пасаяди. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва 33-38 даражани ташкил қилади.

Бугун ва эртага республика тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan