МУРОЖААТ

Лифтга қамалиб қолган 6 ёшли қизалоқ қутқарилди

Термиз шаҳри «Фаровон» массиви 18-хонадонда яшовчи фуқаролар 1050 рақамига телефон қилиб, лифт ишламаётганлиги ва лифт ичида одам қулфланиб қолганлиги тўғрисида хабар беришган. Сурхондарё вилояти ФВБ қутқарув отряди ТБХ навбатчи гуруҳи бошлиғи майор У.Чориев бошчилигидаги қутқарувчилар гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб боришганда лифт ичида 6 ёшли қизалоқ борлиги аниқланган. Қизалоққа амалий ёрдам кўрсатилиб лифт эшиги очилган ва қизалоқ соғ-саломат оила аъзоларига топширилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan