ЖАМИЯТ

Янги тартиб — янги афзаллик

Bлгари фуқаролар ишга кириш, ёки мол-мулк олди-сотдисида бир қатор давлат ташкилотларидан маълумотномалар тўплаши лозим эди. Бу эса сарсонгарчилик, ортиқча вақт йўқотишга олиб келарди, баъзан.

Президентимизнинг жорий йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги ПҚ-4193-сонли қарорига мувофиқ, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор қулайлик ва афзалликлар берилди.

Жумладан, 2019 йил 1 августдан бошлаб, давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланди.

Эндиликда, тегишли ташкилотлар мазкур ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўраб оладиган бўлди.

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати