
Сўнгги йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, муносиб иш ўринлари билан таъминлаш борасида Мудофаа вазирлиги тизимида ҳам режали тарзда ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар билан салмоқли натижаларга эришилди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмга вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда оталиққа олинган ёшлар учун «Очиқ эшиклар» куни бўлиб ўтди.
Шу куни Ёшлар ҳарбий ҳизматчилар усбун давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир давомида ёшларга ҳарбий оркестор жамоаси ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари билан Фахрий қоровул шахсий таркиби эса жанговар чиқишлари билан иаҳтирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Ёшлар шундан сўнг юрт посбонларининг замонавий қурол-яроқлари билан ҳам танишдилар.
Бундай тадбирлар Какайди ва Хайраобод гарнизонларида ҳам ўтказилиш режалаштирилган.