ҚИЗИҚАРЛИ

Италияда маҳбуслар оилавий муаммоларини ечиш мақсадида қамоқхонадан қочишди

Қизиғи, қочқин маҳбуслар икки ҳафтадан кейин ўзлари қайтиб келишларини ваъда қилганлар, деб ёзмоқда  The Times нашри.

Улар 40 ёшли Давад Зуканович ва 46-ёшли Лил Ахметович бўлиб бу икки шерик Римдаги Ребиббия қамоқхонасидан қочишди. Қочқинлар амаллаб ўз камераларидан чиқиб, ёнғин хавфсизлиги туйнугидан пастга тушган. Болт кесувчи ускуна билан девордаги симларни қирқиб жуфтакни ростлашган. Ҳибсдаги хоналарида эса хат қолдиришган. Унда ўғиллари хавфли гуруҳларга қўшиб қолгани, наркотик истеъмол қила бошлагани сабабли муаммони ҳал қилиб қайтишларини ёзганлар. Маҳбуслар 9 йилга фирибгарлик учун қамалган. Оталар қамоқ жазосини ўтаётгани сабабли оналар бу муаммоларини қила олмагани, келтириб ўтилади, хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan