ҚИЗИҚАРЛИ

Сурхондарёда спортнинг “Мотокросс” тури бўйича мусобақа ўтказилади

2023 йилнинг 24-26 февраль кунлари Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мотосўқмоғида спортнинг “Мотокросс” тури бўйича республика чемпионати ва биринчилиги I-босқичи ҳамда Меҳнат қаҳрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақалар бўлиб ўтади.

Икки кун давом этадиган мазкур беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 100дан ортиқ 18 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда 18 ёшдан катталар мотоциклларда ўз кучи ва техникани бошқариш санъатини синовдан ўтказади.

❗️Келинг, кўринг ва завқ олинг!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan