ХАБАРЛАР

Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази янги умра мавсуми қачондан бошланишини маълум қилди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари «Ҳаж» ва «Умра» маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда. 30 йилдан зиёд амалий тажриба асосида зиёратчиларимиз учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.

Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:

  • «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси орқали Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;
  • 3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
  • Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;
  • Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
  • 3 маҳал мазали таомлар;
  • Мадина шаҳрида Набавий масжиди, «Равза», Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
  • Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари, Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
  • Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.

Қўшича қилинишича, Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, зиёрат ва ибодатлар хотиржам ўтишини таъминлайдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan