
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған россиялик мавқедоши Владимир Путин билан сентябрь ойида ва БМТ Бош Ассамблеясининг 19 сентябрга белгиланган 78-сессиясининг юқори даражадаги ҳафтаси бошланишидан олдин музокара ўтказмоқчи. Бу ҳақда Анқарадаги сиёсий доиралардаги манбасига таяниб, ТАСС агентлиги хабар берди.
«Эрдўған ва Путин Бош Ассамблея очилишидан олдин учрашади. Кейинроқ эмас. Якуний сана ҳали келишув босқичида, аммо бу БМТ Бош Ассамблеясигача бўлади», деган манба.
Унинг қўшимча қилишича, томонлар Украинадаги можарони “тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболларини муҳокама қилиш” ниятида.
Бундан ташқари, Эрдўған ва Путин ғалланинг асл келишуви бўйича шартларни ҳамда озиқ-овқат етказиб беришнинг муқобил вариантларини кўриб чиқмоқчи.
“Анқаранинг позицияси бир неча бор ифодаланган, шу жумладан, бир неча кун олдин, Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Киевда назарий муқобиллардан фарқли ўлароқ, етказиб бериш йўналиши бўйича дон шартномасининг асл нусхаси энг мақбул эканини таъкидлади. Россияда бўлиб ўтадиган музокараларда келишувни аввалги кўринишда қайта тиклаш масаласи бир бутун сифатида муҳокама қилинади. Аммо ғаллага муҳтож мамлакатларга етказиб беришнинг мумкин бўлган муқобил вариантлари ҳам кун тартибида бўлади”, дейди агентлик суҳбатдоши.
Маълумот учун, Эрдўған 9-10 сентябрь кунлари G20 саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга боради. 17-21 сентябрь кунлари Туркия раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси тадбирларида иштирок этиш учун АҚШда меҳмон бўлиши режалаштирилган.