ДУНЁ

Малайзия бош вазири саратонни енгиб ўтди

Малайзия бош вазири Муҳиддин Ёсин саратон касаллигини енгишга мувоффақ бўлди. Бу ҳақда Бош вазир маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Ёсиннинг сўнгги таҳлилларида касаллик аломатлари аниқланмаган ва у ўз вазифасини тўлақонли адо этишга тайёр.

Бош вазирда 2018 йилнинг июлида ошқозоности бези саратони аниқланган ва у Сингапурда даволанган эди. Ўша пайтда у ички ишлар вазири бўлган, касаллик туфайли бир йил таътил олишига тўғри келди. Ўтган ойдаги йиғилишлардан бирида коронавирусга чалинган амалдор билан учрашгани маълум бўлгач, бош вазир икки ҳафталик карантинга олинди.

Маълумот учун, Муҳиддин Ёсин жорий йилнинг 29 февралидан бери Малайзия бош вазири вазифасини бажариб келмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan