СПОРТ

Санчо собиқ жамоасига қайтиши мумкин

«Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо мавсум якунлангандан сўнг клубдан кетиши мумкин.

Aгар «Манчестер Сити»дан таклиф тушадиган бўлса, Жейдон ўзи тарбияланган клубга қайтишга тайёр.

Футболчи учун асосий даъвогарлардан бири «Манчестер Юнайтед» бўлиб турибди. Aммо, клуб «Боруссия» талаб қилаётган 115 миллион фунт миқдоридаги пулни тўлашга тайёр эмас.

20 ёшли футболчи жорий мавсум «Боруссия» сафида 41та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 20та ассист қайд этди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2022-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan