СПОРТ

Қашқадарёда “Ҳоким кубоги” мусобақасида жанжал юз берди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида “Ҳоким кубоги” ўйинида жанжал юз бергани ҳақида хабар ва видеолар тарқалди. 

Жанжалга ҳакамнинг адолатсизлик қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жанжалга вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман ИИБ томонидан  суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлангач қўшимча ахборот берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan