Аввалроқ, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин юзага келган жанжал ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолатдан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 6-тури доирасида ўтган “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин юзага келган вазиятни кўриб чиқади, дея xaбар қилмоқда ташкилот матбуот хизмати.
Баёнотида қайд этилишича, ЎФА ва ПФЛ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ мавжуд видеоматериаллар ҳамда учрашув расмийларининг ҳисоботини ўргани чиқмоқда.
“Барча маълумотлар тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилади. Айбдорлар аниқланиб, уларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади”, — дейилади ЎФА баёнотида.