Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қилади.
Марказий Осиёда илк бор ўтадиган ФИФА шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган мусобақа 14 сентябрдан 6 октябргача давом этади.