ЎЗБЕКИСТОН

Кейинги ҳафтада жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда

“Ўзгидромет“ 16−19 июнь кунлари жазирама иссиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 16−19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

16, 17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17−19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +40…+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43, +44 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan