ЎЗБЕКИСТОН

Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Шу йилнинг 22 январь куни хорижда ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган вояга етмаган шахс Россия ИИВ Самара вилояти Бош бошқармаси Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кузатувида Ўзбекистонга қайтарилди.

Қайд этилишича, бола Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди.

Бола 2023 йилда онаси билан Россия Федерациясига меҳнат миграциясига борган. Рейд давомида РФ ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузилиши ортидан Ўзбекистонга юборилган.

Маълум бўлишича ота-онанинг ҳозирда қаердалиги номаълум.

Ҳозирда «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази болани муқобил жойлаштириш чораларини кўрмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan