ХАБАРЛАР

Таиланд Қироллиги Буддавийлар олий патриархи делегацияси Сурхондарёда

Эски Термиз. Қадимда Буддавийлик диннинг юксалиши, тарқалиши айни Эски Термиз билан боғлиқ. Эски Термизда ўндан ошиқ буддавийлик ибодатхонлари мавжуд бўлган уларнинг айримларигина сақланиб қолган бўлиб, ҳали-ҳануз ушбу тарихий қадамжолар инсониятни ҳайратга солиб келмоқда. Эски Термиз шаҳар харобаларининг шимоли-ғарбида Қоратепадан 1 километр шимоли-шарқда жойлашган Фаёзтепа ноёб тарихи ва археологик топилмалари билан дунё аҳлини лол қолдириб келмоқда.

Япония, Корея, Хитой, Таиланд ва бошқа турли давлатлардан кўҳна Термизнинг буддавийлик обидаларини кўрамиз, деб келаётган сайёҳларнинг сони кўпаймоқда. 2000 минг йил аввал бу ерда барпо этилган Фаёзтепа ибодатхонаси, бундан йигирма асрлар муқаддам будда динининг маркази бўлган Термиз дунёга қучоқ очиб, дунё аҳлини ўз бағрига чорлаб келмоқда.

Жумладан, айни кунларда ҳам Ўзбекистонга амалий ташрифи давомида  Таиланд Қироллиги Буддавийлар олий патриархи ўринбосари Phrathepprasitthimon Siriphrommakhun бошчилигидаги делегация  Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди.

 Делегация аъзолари дастлаб Термиз шаҳри яқинида жойлашган қадимий буддавийлик ибодатхонаси мажмуаси бўлган Фаёзтепага йўл олишди. Мехмонлар ёдгорликни зиёрат қилиш билан бирга рамзий тарзда эсдаликка қўл изларини ва  музейга тақдим қилиниши режалаштирилган будда суратига дасхатларини қўйишди.

Фаёзтепада ибодат қилиб бўлгач делегация аъзолари навбатдаги манзил эски Термизнинг шимолий – шарқий қисмида жойлашган Қора тепа томон  йўл олишди.

Сурхондарё вилоятига ташриф давомида делегация аъзолари вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашув ва буддавийликнинг муқаддас жойи ҳисобланганЗурмала ступасига бориш режалаштирилган.

Шундан сўнг вилоятимизга сафар якунланиб, меҳмонлар Самарқанд шаҳрига йўл олишади.

Мастура Хамраева, Журналист

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan