ХАБАРЛАР

Ўзбекистон 9 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатларга қиймати 7,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.

✅ Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 млн AҚШ долларига ошган.

✅ 2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
🔷 Қирғиз Р. – 1,5 млн жуфт
🔷 Қозоғистон – 1,3 млн жуфт
🔷 Тожикистон – 484 минг жуфт
🔷 Озарбайжон – 59 минг жуфт

✅ 2023 йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
🔸 Андижон вилояти – 4,6 млн
🔸 Фарғона вилояти – 1,0 млн.
🔸 Самарқанд вилояти – 758 минг
🔸 Хоразм вилояти – 511 минг АҚШ доллари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan