Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажартилади.
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.