
«Ўзбекистон темир йўллари»нинг икки локомотиви махсус автотранспорт воситасида ыайта таъмирлаш учун Тошкентдан Хитойнинг Ҳоргос шаҳрига етказилди.
«Темирйўлкарго» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу жараён «Ўзбекистон темир йўллари инфратузилмасини ривожлантириш доирасида» амалга оширилган.
Қайд этилишича, 2 та 23 метрлик локомотив ва уларнинг 4 қисмдан иборат тележкалари 4 та махсус автотранспорт воситаси орқали 10 кун ичида белгиланган манзилга етиб борган.