ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг илк уч томонлама саммити бўлиб ўтади

Жорий йил 31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг биринчи уч томонлама саммити бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Эдил Байсалов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессияси доирасидаги чиқишида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, саммит минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон томони расмийлари ҳозирча ушбу саммит хусусида бирор маълумот бергани йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan