ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Россияда ўзбекистонликлар учун махсус туристик карталар жорий этилади

Россияда Ўзбекистондан ташриф буюрган фуқаролар тўлов учун фойдаланадиган туристик картани яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига Россия Давлат думаси туризм қўмитаси раҳбари Цангаджи Тарбаев маълум қилди.

Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасидаги сайёҳлик салоҳияти тақдимотида депутат Россияга кирувчилар орасида ўзбекистонликлар энг катта гуруҳни ташкил этишини таъкидлади.

Товар ва хизматлар учун тўлов мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда муҳим ўрин тутади, дея қўшимча қилди у.

Россия эмитентлари томонидан қўлланилаётган «Мир» тўлов тизими “халқаро аргументлар туфайли” Ўзбекистонда ишламаяпти. Томонлар нақд пульсиз ҳисоб-китоблар учун имкониятлар яратиш устида ишламоқда.

“Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлиги мутахассислари ёрдамида ўзбекистонлик сайёҳларга „Мир“ тизими асосида виртуал ҳисоблар яратиш орқали Россияда тўловларни амалга ошириш имконини берувчи туристик карта ишлаб чиқилмоқда”, — деди Тарбаев.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan