ЎЗБЕКИСТОН

Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда

Унда келтирилишича, Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси T.X.M. Мисрда экани маълум бўлган. 

Ушбу шахс Миср ҳудудида бир муддат талабалик мақомида яшириниб юрган. Жорий йил январь ойида Интерполнинг Қоҳира шаҳридаги офиси ва Миср ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan