
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Нюкасл»га қарши баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.
“Ҳусановга «Челси» клубига қарши ўйнаш осон бўлмади. Аммо у келажакда буюк футболчига айланиши мумкин. Бу — унинг учун, биз учун ҳам жуда яхши ҳолат. Унинг потенциали кўриниб турибди.
Абдуқодир Ҳусанов бирга-бир вазиятларда агрессив ўйнайди, тўп билан яхши муомала қилади ва жуда юқори тезликка эга. У қарор қабул қилиш кўникмасини ривожлантириши зарур. Бу энди ёш билан боғлиқ масала.
Жамоага тез мослашди. У майдон ташқарисида тортинчоқ, кўп гапирмайди”, дейди испаниялик мураббий матбуот анжуманида.
Маълумот учун, «шаҳарликлар» «Нюкасл» устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколари сонини 44 тага етказиб олди. Ҳозирда “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Гвардиола шогирдлари навбатдаги учрашувни «Реал»га қарши ўтказади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув “қироллик клуби”нинг (3:2) ғалабаси билан якунланган.