ХАБАРЛАР

Яқин кунлардаги об-ҳаво сабаб тезкор ахборот эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан тезкор маълумот эълон қилинди.

Жорий йилнинг 15-18 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

– Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

– Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan