ХАБАРЛАР

Жиззахда тепловоз юк машинасини уриб юбориб, темир йўл изидан чиқиб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида темир йўлга чиқиб кетган юк машинасини тепловоз уриб юборгани ҳақида хабарлар таралди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 00:25 да Жиззах вилояти ФВБ Навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани «У.Хатамов» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Shacman юк машинаси Жиззах-2 Чаманзор темир йўл бекатлар оралиғининг 3550 километрида ҳаракатланиб кетаётган тепловоз йўлига чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилар бўлинмаси юборилган.

Жиззах ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида рўй берган ушбу ҳодисага юк машинаси ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай йўлнинг чап тарафидан ҳамда светофорнинг қизил чироғи тақиқига қарамасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган. Оқибатда тепловоз издан чиқиб кетган, юк машинаси эса ағдарилган.

Юк машина ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган, тепловознинг икки нафар машинистига тиббий ёрдам кўрсатилган

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan