ХАБАРЛАР

Энди автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин

Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган бўлиб, пуллик хизмат ҳисобланади.

Қайд этилишича, my.gov.uz орқали автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш энди онлайн тарзда амалга ошириш мумкин.

Бунинг учун ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди. Ушбу рухсатномани олиш учун олайин тарзда ариза тўлдирилади ва ариза Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) онлайн тарзда юборилади. ЙҲХХ аризанинг маъқулланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида электрон шаклда маълумотноманинг натижаси аризачининг my.gov.uz даги шахсий кабинетга юборилади.

Агар автомобил янги бўлса, ҳисоб-фактурани илова қилиш керак бўлади.

Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсат олиш учун аризани кўриб чиқиш учун йиғим 0,3 БҲМ (112 500 сўм) ни ташкил қилади. Хизмат кўрсатиш муддати эса 10 кун.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan