ХАБАРЛАР

Огайо штатида икки ёшли бола ҳомиладор онасини отиб ташлади

Огайо штатида икки ёшли бола ҳомиладор онасини отиб ўлдирди, деб хабар беради NBC News.

Фожиа ўтган ҳафта Норуолк шаҳрида содир бўлган, бироқ бу ҳақда эндигина маълум бўлди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 31 ёшли Лора Илг 911 рақамига қўнғироқ қилиб, диспетчерларга 33 ҳафталик ҳомиладорлиги ва икки ёшли ўғлининг орқа қисмидан ўқ отганини айтган.

Полиция ходимлари воқеа жойига унинг дастлабки қўнғироғидан уч дақиқа ўтиб, соат 13:14 да етиб келган. Она ҳам, унинг икки яшар ўғли ҳам юқори қаватдаги ётоқхонадан топилган. Тўппонча ҳам ўша ерда эди. Онанинг илтимосига кўра ўғлини хонадан олиб чиқишган.

Лауранинг туғилмаган боласи бир соат ўтмай вафот этгани маълум бўлди, аёлнинг ўзи эса соат 17:10 да вафот этди.

Ўғли SIG Sauer P365 русумли тўппончадан онасини отиб ўлдирган. Илг ва унинг эри қурол ётоқхонадаги столда сақланганлигини айтди. Полициянинг айтишича, уйда 12 калибрли милтиқ ва пневматик тўппонча ҳам бўлган.

Ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Полиция тергов натижалари маҳаллий прокуратурага топширилишини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan