ХАБАРЛАР

Тошкентдаги омборхоналарнинг биридан перекис водород моддаси очиқ ҳавога чиқиб кетди

Бугун, 21 июль куни соат 03:00 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасидаги омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилди.

Хабарга асосан, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борди.

Вазият тўлиқ назоратга олиниб, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб борилди ва ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилди.

Air Tashkent хизматининг ҳаво сифати датчиклари Oлмазoр туманида (423-сонли болалар боғчаси ҳудудида) ҳаво ифлосланишининг хавфли даражада юқори кўрсаткичларини қайд этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan