ХАБАРЛАР

СУРХОНДАРЁДА ФАОЛИЯТ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан ўқув семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-369-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли ҳамда 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сонли фармонларининг вилоятдаги ижроси муҳокама этилди.

Йиғилиш давомида Соғлиқни сақлаш, Бандлик, Спорт, Қишлоқ хўжалиги, Марказий банк, «Халқ банки», «Сурхондон» АЖ, Темир йўллари АЖда олиб борилган ишлар талаб даражасида эмаслиги танқидий-таҳлилий муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида камчиликларни бартараф этиш бўйича бир муддат берилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилиб тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят туман (шаҳар) Кенгашларининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ва аъзолари, котибият мудирлари, алоқадор бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ахборот хизмати масалалари бўйича масъуллари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan