ТЕХНОЛОГИЯ

Янгиланган iPhone SE келгуси ҳафтада тақдим этилади — Bloomberg

Apple узоқ кутилган ва янгиланган iPhone SE смартфонини келгуси ҳафтада тақдим этади, деб хабар берди Bloomberg.

iPhone SE охирги марта 2022 йилда чиқарилган ва у эскирди: бу «Home» («Уйга») тугмаси бор ягона iPhone, қолаверса, унда Face ID ҳам мавжуд эмас.

Янгиланган смартфон эса кўпроқ iPhone 14 ни эслатади, унда компаниянинг сунъий интеллектли дастурий таъминоти — Apple Intelligence ишлайди.

Эски iPhone SE 429 доллардан сотилган, янги функциялар, янгиланган дизайн ҳисобига смартфоннинг нархи оширилиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan