ДУНЁ

Ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши туфайли Теҳронда мактаб дарслари бекор қилинди

Ҳавонинг ифлосланиши юқорилигича қолаётган Эрон пойтахти Теҳронда якшанба куни мактаб дарслари бекор қилинди.

Теҳрон мериясидан олинган маълумотларга кўра, Дамаванд ва Фирузкуҳ туманларидаги университетлар бундан мустасно, таълим муассасалари ҳавонинг кучли ифлосланиши давом этаётгани сабабли ёпиқ қолади.

Ўқув жараёни масофадан туриб олиб борилади.

Теҳроннинг ҳаво сифатини ўлчайдиган ширкати бугун пойтахтда ифлосланиш даражаси ҳар кубометр учун 150 микрограммни ташкил этганини айтди.

Бу кўрсаткич ҳаво сифати барча шаҳар аҳолиси саломатлиги учун зарарли эканлигини англатади.

Шунингдек, қўшни Элбурз вилоятида эртага мактаблар ёпилиши хабар қилинган.

Теҳрон ҳавосининг ифлосланиши, айниқса қишда, шаҳар учун жиддий муаммога айланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan