ЎЗБЕКИСТОН

Сариосиёда фуқаро уйини қўшнисига сотган бўлса-да, бўшатиб беришни истамади

Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра туманинг Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг яшаш хонадонини ён қўшнисига ўзаро келишган ҳолда сотган бўлса-да, бир неча ойлар давомида уйни бўшатиб бермасдан оила аъзолари билан истиқомат қилиб келган.

Ён қўшни жон қўшни деганларидек, уйни сотиб олган Х.Тўраев қўшнисининг тез фурсатда уйни бўшатиб топширамиз деган ваъдасига ишониб келган. Орадан бир неча ойлар ўтса-да, қўшниси уйни бўшатиб беришидан дарак йўқ эди. Кейинчалик маълум бўлишича харидор Х.Тўраевга қўшнисининг жавоби оғир ботиб, на пулини қайтаришни на уйни бўшатиб бермаслигини билдирган.

Шундан сўнг, ушбу масала суд тартибида кўриб чиқилиб, фуқаро Х.Тўраев фойдасига ҳал этилди.

Бюронинг Сариосиё туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида жавобгар фуқарога нисбатан 1.875.000 сўм маъмурий жарима қўлланилиб, сотилган уйидан оила аъзолари билан бирга мажбурий тартибда холислар иштирокида чиқарилди.

Ижро ҳужжати бўйича ундирувчи фуқаро Х.Тўраевнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, сотиб олинган уй-жойи топширилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan