ҲУҚУҚ

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш учун ариза юбориш энди Давлат хизматлари марказидан амалга оширилади.

Судгача санация қилишда давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхонага нисбатан суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига қадар ўтказилади ва корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратишни назарда тутади. Тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхона судгача санация қилишнида давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишнинг объекти ҳисобланади.

Тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхонанинг муассислари корхона мол-мулкининг эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишнинг субъектлари бўлиши мумкин.

Қандай корхоналар судгача санация қилинадиган корхоналар ҳисобланади?

ҳаётий муҳим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмоли моллари ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқарувчи корхоналар;

давлат мудофааси ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи корхоналар;

республика иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллаган базавий тармоқ (кон қазиш, энергетика, металлургия, кимё ва бошқа тармоқ) корхоналари;

рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар;

замонавий, юқори унумли техника ишлаб чиқаришни ва иқтисодиёт соҳасига янги, прогрессив, ресурс тежайдиган технологияларни жорий этишни таъминлайдиган корхоналар;

шаҳарни ташкил этувчи ва унга тенглаштирилган корхоналар.

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш жараёни қандай чора-тадбирларни ўз ичига олади?

корхонанинг тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларини тўлиқ ёки қисман бошқа корхоналар ёки шахслар, шу жумладан, корхонанинг кредиторлари томонидан сотиб олиш;

ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш;

четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;

ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш;

қарздорнинг фаолиятини давом эттириши учун кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарзлардан чегирма бериш тўғрисида қарздор ва кредиторлар ўртасида келишувга эришишга қаратилган битим;

солиқлар ҳамда йиғимларни тўлашни ва кредитларни қайтаришни судгача санация қилиш муддатига кечиктириш;

қарздор юридик шахсни қайта ташкил этиш.

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишда бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилиши мумкин.

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишда қуйидаги кўмаклар берилиши мумкин:

тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхонага хизмат кўрсатувчи банкда илгари амал қилган ҳисобварақлари тўхтатилган ҳолда санация ҳисобварағини очишга рухсат бериш;

тижорат банкларидан кредит олишда ёки кредиторлар билан келишув даврида кафилликлар бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш;

халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари билан корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмаги кўрсатилишини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;

фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кўмаклар.

Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

корхонанинг номи, юридик манзили ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

корхона раҳбари ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс фамилияси, исми ва отасининг исми;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

давлат хизматини жорий этиш сўралган муддат.

Агентлик бир ой муддатда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд корхонанинг мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларини кўриб чиқиб, кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарзлардан чегирма бериш тўғрисида қарздор ҳамда кредиторлар ўртасида келишувга эришишга қаратилган битимлар, солиқ ва бошқа ваколатли органларнинг қарорлари асосида корхонага нисбатан судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қуйидагилар судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказишни жорий этиш бўйича корхонанинг мурожаатини қайтариш учун асос бўлади:

Низомда назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилгани аниқланганда;

корхона томонидан тақдим этилган бизнес-режа кўрсаткичлари асоссиз маълумотлар ёки нотўғри ҳисоб-китобларга кўра шакллантирилганлиги аниқланганда;

корхона раҳбари томонидан белгиланган муддатда ҳужжатлар қайта тақдим этилмаганда ариза рад қилинади.

Мурожаатни қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги мурожаат олинган кундан бошлаб уч иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар Агентлик томонидан такроран кўриб чиқилади.

Г.Панжиева. Термиз туман Адлия бўлими Давлат хизматларимаркази бош мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan