Қозон аэропортида дрон туфайли самолётларни қабул қилиш ва чиқаришга вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

Маълумотларга кўра, “Red Wings” авиакомпаниясининг Тошкентдан Россиянинг Қозон шаҳрига парвоз қилган самолёти ҳудудда жорий этилган «Ковёр» режаси туфайли манзилга қўна олмади ва 80 километр масофада айланиб турган.
Кейин экипаж Самара аэропортидаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилган.