МАДАНИЯТ

Ўзбек миллий мақом санъати маркази Сурхондарё вилояти худудий бўлими жамоаси Тожикистонда ҳам концерт беради

Ўтган йили оҳирида Ушбу концертдан  олдин ансамблнинг ҳисобот концерти Термизда ҳам кўтаринки руҳда, муҳташам санъат саройини ўзида бўлиб ўтган эди. Концерт дастурдаги куй, қўшиқ, ашулалар келган барча мақом севарларга ёқди ва миннатдорчиликлар билдирганди.

Концертга қўшни Тожикистон Республикасидан келишган устоз санъаткорлар ва меҳмонлар  томонидан ансамбл жамоасига Тожикистон Консерваториясига ҳам концерт дастури билан ташриф буюриш таклифи берилди. Бугунги кунда қўшни давлатларга ҳам таклиф асосида концерт бериш учун жамоа доимий тайёргарлик олиб бормоқда

Шунингдек яқинда ижодий жамоа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 августдаги ПҚ-289-сон ҳамда 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-406-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида,Ўзбек миллий мақом санъати маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими ансамбли 5 декабрь Навоий вилояти, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати институтида «Мақом гулшани» номли жонли ижродаги концерт дастурини намойиш этилди. Томошабин ёшу қари ва мақом иҳлосмандларига концерт дастури манзур келгани жамоани янада руҳлантирди.

Гулсанам Алимардонова

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan