ДУНЁ

Қирғизистон чанғи туризмига 20 миллиард доллар ажратмоқчи

Қирғизистон чанғи туризмига 20 миллиард доллар инвестиция киритмоқчи. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси хабар берди.

Қирғизистон чанғи туризмини ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги, мамлакат ҳудудининг 90 фоиздан ортиғини тоғлар эгаллаши, бу замонавий чанғи курортларини яратиш учун ноёб шароитга эга эканлиги такидланди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тоғ – чанғи саноатига инвестициялар камида 20 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. Бу, ўз навбатида, минглаб иш ўринларини яратишга, бюджет даромадларининг ўсишини таъминлашга ва Қирғизистоннинг минтақадаги сайёҳлик маркази сифатида мавқеини мустаҳкамлашга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида «Қирғиз Куршевел» давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисида қарор имзоланган эди. У туризм соҳасида кластерлик ёндашуви асосида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Лойиҳа Иссиқкўл вилоятининг Жиргалан, Оқ-булак ва Боз-учук тоғ чўққиларида умумий узунлиги тахминан 200 километр бўлган тоғ чанғи йўлларини қуришни назарда тутади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan