ДУНЁ

Бир неча соат аввал Хитойдаги мактабга ҳужум қилинди

Хитой шимолидаги Гуанси-Чжуан автоном районида жойлашган бошланғич мактаб ўқувчилари ва ходимларига эркак киши томонидан ҳужум қилинган. Камида 40 киши жабрланган дея маълумот бермоқда Учжоу округи Цанъу шаҳри расмийлари. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, мактаб маъмурияти ва ўқувчиларига тажовуз бугун пайшанба куни соат 8.30 ларда амалга оширилган. Жароҳатланганлардан 3 нафарининг – бошланғич мактаб директори, қўриқчи ва бир нафар ўқувчининг оғир аҳволдалиги билдирилмоқда. Таъкидланишича, ҳужум уюштирган шахс 50 ёшга кирган Ли фамилияли мактаб қўриқчиси бўлиб, у қўлга олинган ва жиноят сабаблари ўрганиляпти.

РИА Новости

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan