
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Фармони асосида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига эҳтиёжманд оилаларнинг бириктирилиши ва уларга доимий кўмак кўрсатиб борилаётганлиги ўз ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда ўринбосари ўзларига бириктирилган Ангор туманининг “Марказ” ва “Карвон” маҳалларидаги жами 10 та эҳтиёжманд оила вакиллари билан доимий мулоқот қилиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида муаммолари ўрганишмоқда.

Ўрганишлар давомида мазкур оилаларда вояга етмаган 8 нафар мактаб ўқувчилари учун ўқув қуроллари, ўқувчиларнинг дарс қилишлари учун жиҳозлар, бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўпламлари топширилди.
Ташриф давомида хонадон эгаларининг муаммо ва таклифлари тингланди.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида Бюронинг ҳар бир туман-шаҳар бўлимлари томонидан бу каби эзгу ишлар давом эттирилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси