ЎЗБЕКИСТОН

Барча нефть маҳсулотлари бугундан эркин бозорда сотилади

Барча нефть маҳсулотлари 1 январдан эркин бозорда сотилади. 

Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда таъкидланишича, мамлакатимизда товар ва хизматлар бозорида самарали рақобат муҳитини шакллантириш, монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими унсурларини тугатиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни моддий-техника ресурслар билан таъминлашда тенг шарт-шароит яратиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу тартибга мувофиқ, 2025 йилнинг 1 январидан “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари, шу жумладан, автобензин ҳам фақат биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотилади.

Шунингдек, республика аҳолисининг автобензинга бўлган талабини узлуксиз қондириш масаласи давлат назоратида бўлиб, бу йўналишда барча зарур ресурслар сафарбар этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan