13-июн санасидан қайта бошланадиган Суперлиганинг барча ўйинлари «Спорт-ТВ» орқали жонли трансляция қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев хабар тарқатди.
«Спорт-ТВ барча учрашувларни жонли намойиш этиш устида ишлаяпти. Қайси ўйинлар қайси каналлардан намойиш этилиши тез орада маълум бўлади», – дея маълумот тарқатди Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Спорт ТВ»да билан биргаликда «Маҳалла» телеканали орқали ҳам баъзи ўйинлар трансляция қилинган эди.