СПОРТ

Деновлик спортчилар Япония ва Қозоғистонда бўлиб ўтган 8-Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё чемпионати мусобақасини мувафақиятли ўтказди

Жорий йилнинг 2-6 ноябр кунлари Японияда спортнинг карате тури бўйича 8-Жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 17 та давлатдан кучли спортчилар иштирок этишди.

Иштирокчилар орасида Ўзбекистон терма жамоасида – Денов тумани спорт мактабининг 2 нафар спортчиси ҳам муносиб иштирок этди. Фул-контакт йўналиши бўйича эркаклар ўртасида Шерзод Наимов, аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада, Азиза Турсунова 3-ўринни эгаллашди.

Шунингдек, 6–8 ноябр кунлари Қозоғистонда спортнинг карате тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 20 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди.

Мусобақада Денов тумани спорт мактабининг спортчиси Зиёдуллаева Шодия ҳам 3-ўринни қўлга киритди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan