ТУРИЗМ

Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади

“Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида “Омонхона” туристик маркази;

🔹Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида “Сангардак” туристик маркази;

🔹Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги “Оқтепа” сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида “Обиҳаёт” туристик маркази;

🔹“Омонхона”, “Сангардак” ва “Обиҳаёт” туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси.

🖥 Туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.

✅ Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan