
Солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўламаслик хавфи юқори бўлган 1 780 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилди. Бу ушбу даврда фаолият кўрсатган жами солиқ тўловчиларнинг (563 минг) 0,3 фоизини ташкил этади.
Аниқланган солиқ хавфи суммаси – 5 259 млрд сўм;
Солиқ аудитида аниқланланган сумма – 5 903,4 млрд сўм.
Солиқ аудитида аниқланган сумма соҳалар кесимида:
- савдо ва умумий овқатланиш соҳасида – 3 727,2 млрд сўм (63,1%);
- қурилиш соҳасида – 905,5 млрд сўм (15,3%);
- ишлаб чиқариш соҳасида – 412,6 млрд сўм (7%);
- хизмат кўрсатиш соҳасида – 364,6 млрд сўм (6,2%);
- транспорт соҳасида – 217 млрд сўм (3,7%);
- қишлоқ хўжалиги соҳасида – 131,6 млрд сўм (2,2%);
- бошқа соҳаларда – 144,9 млрд сўм (2,5%).
Ўтказилган солиқ аудитларида 574 та солиқ тўловчида 9 100,3 млрд сўмлик солиқ базаси яширилган:
- 272 та субъектда 2 642,5 млрд сўмлик реализация қилинган товарлар суммаси кўрсатилмаган;
- 179 та субъектда 3 114,2 млрд сўмлик товарлар инвентаризация пайтида омбор ёки реализация жойида мавжуд бўлмаган;
- 123 та субъектда 3 343,6 млрд сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақланган ва (ёки) реализация қилинган.
Бугунги кунга, аниқланган солиқ суммаларидан тўлов муддати келган 5 077,8 млрд сўмнинг 1 206,8 млрд сўми (23,8 %) тўлаб берилди.